...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио: “Мен ҳам мусулмонман”


17:00, 01.03.2017 Олам
 3 812

Трамп сиёсатидан норози бўлган аҳоли, жумладан Америка зиёлилари намойишга чиқди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг кутилмаган қатъий қарорларига қарши бўлган фуқаролар дунёдаги энг машҳур сайилгоҳлардан бири, Нью-Йорк шаҳридаги Таймсга йиғилган.
 
Ўтган ҳафта, 20 февраль куни ташкил этилган бу эркинлик юришининг асосий мақсади америкаликлар озод халқ ва мусулмонларнинг уларга зиёни тегмаётганини билдириш эди. Ҳаракатнинг кучи сўнмасдан туриб, уни қўллаб-қувватлаш учун “Def Jam Records” лейбелининг асосчиларидан бири Рассел Симмонс, Нью-Йорк​ мэри Билл де Блазио, актёр Сьюзан Сарандонлар оташин нутқ сўзлади:
 
“Келиб чиқишингиз, эътиқодингиз, қаерда туғилганингиздан қатъи назар, бу шаҳар сизларники. Бугун мен ҳам мана шу тинчлик ва тотувликни хоҳлайман, мен ҳам мусулмонман”, дейди Нью-Йорк​ мэри.
 
Симмон “эски” дўсти Трампдан 2015 йилнинг декабрь ойидаёқ мусулмонларнинг мамлакатга кириб келишга тақиқ қўймаслигини сўраган эди. У бу сўзларига ҳалигача содиқ эканини яна бир бор исботлади.
Алишер Рўзиоҳунов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!