...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова Рамазон ойига бағишлаб қўшиқ куйлади


12:49, 15.06.2016 Премьера
 11 414

Хонанданинг янги “Нашид” номли қўшиғини сайтимиздан тинглаб, кўчириб олишингиз мумкин.

Анчадан буён ТВ ва радиолар орқали кўриниш бермай қўйган хонанда Нилуфар Усмонова янги қўшиқлари ва видеоклипларини интернет тармоқлари орқали мухлисларига тақдим этиб келмоқда. Бугун ҳам хонанда сайтимиз орқали “Нашид” номли Рамазон ойига аталган янги қўшиғини тақдим этмоқда.
 
Бу йил муборак Рамазон ойи санъат олами вакиллари ижодида ҳам ажойиб янгиликлар билан бошланди. “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ва хонанда Шоҳжаҳон Жўраев Рамазон ойига аталган қўшиқларини тақдим этишди. Бундан аввал, бу мавзуда эстрада хонандалари орасида фақатгина хонанда ва бастакор Шаҳноз куйлаган эди. Ҳар бир қўшиқ ўзига хос ва ҳар бирининг ўз мухлиси, шинавандаси бор.
 
Нилуфар Усмонова томонидан яратилган қўшиқ матни ва мусиқаси Бобур Умаровга тегишли бўлиб, унга мусиқий сайқални Жасур Абдураҳмонов берган. Қўшиқ сўзларии ва мусиқаси сизга манзур келиши, қалбингиздаги яширин орзуларингизни юзага чиқариши тайин.
 
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаб, кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Нилуфар Усмонова Нашид Рамазон Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!