...
МЕНЮ
ONLINE TV

МРБ (ЦРУ) собиқ директори: “Трампнинг қарори АҚШ разведкасига зарар етказади”


14:00, 06.02.2017 Олам
 2 186

Қўшма Штатларга Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомалидан келган муҳожирларни киритиш 90 кунга тўхтатиб қўйилди.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) ва Марказий Разведка Бошқармасининг собиқ раҳбари Майкл Хейден президент Дональд Трампнинг миграция тўғрисидаги қарорини танқид қилиб, ундан америкалик жосусларга ҳам зарар етаётганини маълум қилди, деб ёзади “Вашингтон Пост” газетаси.
 
Ўтган ҳафтада Трамп қочоқларни қабул қилишни, Сурия қочоқларини номаълум вақтгача жойлаштиришни 120 кунга тўхтатиш, мамлакатга киришнинг баъзи тартибларини янада кучайтириб, шунингдек, Қўшма Штатларга Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомалидан келган муҳожирларни киритишни 90 кунга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорини қабул қилган эди .
 
“Президент Трампнинг миграция хусусидаги қарори яхши ўйлаб кўрилмаган, тушунарсиз ва жорий этишга мослаштирилмаган”,  дейди Хейден.
 
“Мен мазкур қарорнинг салбий оқибатларига кўникишга мажбур бўлган кўплаб разведка  мутахассисларидан хабарлар олдим. Улар қарорда кўрсатилган етти давлатнинг олтитаси (Эрондан ташқари) нотинч ҳисобланиб, бу ҳудудларда инсон ресурслари АҚШ олдида турган таҳдидларга қарши курашда асосий омил бўлиб хизмат қилади.
 
Улар (разведка хизмати ходимлари)нинг маълум қилишича, мазкур қарор ҳамкор ахборотчилар ишончини топтади. Чунки ахборотчиларимиз АҚШ хавфсизлиги йўлида кўп нарсаси, баъзи ҳолларда ҳатто ҳаётини хавф остига қўяди. Маданиятида шаън устунлиги бўлган ҳақоратланганлар орасидан эмас, биз ўққа тутган Яқин Шарқдаги мамлакатлардан биронтасини ёллаш осонроқ”, дейди Майкл Хейден
 
МРБ собиқ раҳбарининг фикрича, ҳақорат кимдан-кам ҳолларда унутилади. “Бизнинг кунимиз иложсизликдан фақат пул учун ишга борадиган бўш ва очофат жосусларга қолади”, -деб ҳисоблайди Хайден.
 
Трампнинг мазкур қарори нафақат АҚШда, балки дунё ҳамжамияти олдида қарама-қарши муҳокамаларга сабаб бўлди. АҚШ сенатининг Демократик партия аъзолари қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, қарорни бекор қилмоқчи. Американинг 15 та штати бош прокуратуралари бу қарорни “ноқонуний”, деб белгилади.
Муҳайё Саидова

Теглар:Миграция қарори Жосуслар Дунё ҳамжамияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!