...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаил Саакашвили: “мен қандайдир сохта Бош прокурорнинг ҳузурига бормайман”


14:32, 06.12.2017 Олам
 2 559

Украинада Саакашвили билан боғлиқ можаролар давом этмоқда.

Украинада Саакашвили бўлаётган воқеалар тўғрисида хабар берган эдик. Саакашвилига нисбатан Украина Бош прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган бўлсада, у бўйсунишдан бош тортмоқда.
 
Бир мунча муддат олдин Михаил Саакашвили Киевнинг Конституция, деб номланган майдонида матбуот анжумани ўтказди. Саакашвили матбуот анжуманида, Украина прокуратурасига бормаслигини, прокуратура терговчиларини чодирлар тикилган майдонда қабул қилиши мумкинлигини билдирган.
 
У, “Мен қандайдир сохта Бош прокурорнинг ҳузурига бормайман. У икки баҳоларга ўқиган, саводсиздир. Мен уни Бош прокурор деб ҳисобламайман. Терговчиларни мана шу ерда қабул қилишга тайёрман”, деб баёнот берган.
 
Шунингдек, “бу лагерни – Саакашвилиники ёки Михо-майдан деб эмас, балки, Украина – украиналиклар учун” деб номланишини қўшимча қилган. Унинг чиқишлари тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган. “Мен бу ерга – мана бу одамларга ёрдам бериш учун келганман”, деган.
 
 Эслатиб ўтамиз, Украина Бош прокуратураси маҳаллий вақт билан, эрталабки соат 9.00 дан буён, Саакашвилининг келишини кутиб турибди. Сайтимизни кузатиб боринг, бу воқеаларнинг давомини ҳам ёритиб борамиз. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Саакашвили Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!