...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда серияли терактлар содир бўлди


08:58, 10.04.2017 Олам
 3 377

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси теракт муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

9 апрель куни Мисрнинг Александрия ва Танта шаҳарларидаги черковларда теракт юз берди. Воқеа оқибатида 44 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Yahoo News хабар берди.
 
Портлашлар бир неча соат фарқ билан содир бўлган. Танта шаҳридаги черковлардан бирида юз берган портлаш сабаб 27 киши қурбон бўлди, 80га яқин киши яраланди. Тахминларга кўра, портлаш худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган.
 
Александрия шаҳрида эса полициячилар томонидан черковга кириш рухсат этилмаган номаълум кимса ўз-ўзини портлатиб юборган. Теракт сабаб 17 киши вафот этди. Улар орасида полиция ходимлари ҳам бўлган.
 
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси теракт муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Шунингдек, Миср ҳудудида 3 ойлик фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинди.

Мамлакат президенти ҳарбийларни чегараларни мустаҳкам қўриқлашга чақирди.
 
Мисрдаги терактларни ИШИД террорчилик гуруҳи амалга оширганини тан олган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Теракт Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!