...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда поездлар тўқнашуви оқибатида 36 киши ҳалок бўлди


10:23, 12.08.2017 Олам
 1 768

Александрия шаҳри губернатори Мухаммад Султоннинг фикрича, поездлар бошқарувчиларидан бири тақиқловчи сигнални кўрмаган ва бу ҳолат аварияга сабаб бўлган.

Миср Араб Республикасининг Александрия шаҳри яқинидаги Абис станциясида 11 август куни поездлар тўқнашуви содир бўлди.
 
Қоҳирадан Александрияга йўл олган поезд таркиби ўз йўлида Порт-Саиддан келаётган таркибга келиб урилган. Юз берган кўнгилсиз ҳодиса машинистнинг бефарқлиги туфайли содир бўлганлиги хабар қилинмоқда.
 
Тўқнашув оқибатида 135 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, 36 киши вафот этган.
 
Александрия шаҳри губернатори Мухаммад Султоннинг фикрича, поездлар бошқарувчиларидан бири тақиқловчи сигнални кўрмаган, бу ҳолат аварияга сабаб бўлган.
 
Бундан ташқари, станция ходими биринчи таркибга нотўғри сигнал бериши оқибатида, поезд тўхтаган ва унинг ортидан келаётган бошқа бир таркиб урилган.
 
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Миср Александрия Қоҳира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!