...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада йўқолиб қолган 7 нафар ўрмончининг бошсиз танаси топилди


02:15, 20.06.2016 Олам
 4 542

Уларнинг боши арра ёрдамида олингани айтилмоқда.

18 июнь куни Мексиканинг Синалоа штатида бир неча кун аввал йўқолган 7 нафар ўрмончининг жасади топилди. Бу ҳақда “Novostivmire.com” нашри хабар бермоқда.

Жасадлар Росарио ҳокимияти ҳудудида топилган. Ўрмончиларнинг бошларини танасидан жудо қилишда электр аррадан фойдаланилган. Жасадлардан узоқ бўлмаган масофада, марҳумларга тегишли автомобиллар топилган.

Маълумотларга кўра, Синалоа штатининг асосий ҳудуди Хоакин Гусман Лоэра исмли шахсга отасидан қолган ерлардир. Коротишка лақабли ушбу шахс наркотик савдоси билан шуғулланган. Айни вақтда у АҚШ чегарасидаги қамоқда экстрадицияни кутмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Мексика Синалоа Жиноят Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!