
Расм ва видео олиш билан шуғулланганларнинг жиҳозлари олиб қўйилади, ўзлари эса қонун бўйича жавобгарликка тортилишади.
Ушбу қарор барча зиёратчиларга тааллуқли бўлгани каби ОАВ учун ҳам татбиқ этилади. Фото ва видеотехнологияларининг ривожланиши билан бирга оммалашиб бораётган ҳар жойда ўзини суратини ва видеосини олиш одати натижасида Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Масжид ан-Набавийда ҳам зиёратчилар томонидан ўз мамлакатлари байроқларини кўтариб олган ҳолда суратга олиш кўпайиб кетди. Бунинг қолган зиёратчиларга халал бераётганини тушунтириш чоғида улар, аввалдан “бу борада ҳеч ким бизни огоҳлантирмаганди” деган жавобларни беришмоқда. Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун ушбу қарор қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, бундан буён Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Масжид ан-Набавийда расм ва видео олиш билан шуғулланганларнинг жиҳозлари олиб қўйилади, ўзлари эса қонун бўйича жавобгарликка тортилишади.