Бир неча дақиқа аввал, Малайзия полицияси аэропорт кузатув камераларида мухрланиб қолган Ким Чон Инни ўлдирганликда гумон қилинаётган аёлнинг суратини эълон қилди
Ким Чон Намнинг Малайзия аэропортида бошқа мамлакатга учиш вақтида тоби қочган. Марҳум боши айланиб, ўзини нохуш сезган ва шифокорларга мурожаат қилган. Шифокорларга ҳолатини тушунтирар экан, унинг ёнига номаълум шахс келиб, юзига қандайдир суюқликни сепиб кетгач, аҳволи ёмонлашганини айтган.
КХДР фуқароси 14 февраль куни пойтахт аэропортидан Путражая шифохонасига келтирилди, бироқ шифокорлар ўлим ҳолатини қайд этишди, холос.
Маълумотларига кўра, бугун, 15 февраль куни эрталаб жасад ёриб кўриш учун Куала-Лумпур шифохонасига тўртта полиция автомобили ҳамроҳлигида олиб кетилган.
Ҳозирга қадар, Майлайзия аэропортига ўрнатилган кузатув камераларини ўрганиш орқали Ким Чон Намга ҳужум қилиши мумкин бўлган фуқароларнинг рўйхати тузилмоқда.
Полициянинг фикрича, марҳумга аёл киши ҳужум қилган. Бошқа маълумотларга кўра, улар икки киши бўлган ва моҳирона тарзда “заҳарланган игна”лардан фойдаланиб, берилган вазифани бажаришган.
Бир неча дақиқа аввал, Малайзия полицияси аэропорт кузатув камераларида муҳрланиб қолган Ким Чон Инни ўлдирганликда гумон қилинаётган аёлнинг суратини эълон қилди. Айни вақтда унинг бу ишга алоқдорлиги текширилмоқда.