Ҳарбий армия террорчиларга қарши курашда ракета, артиллерия, вертолётлардан фойдаланади.
Ҳарбий режага кўра, Ливан ҳарбий кучлари Раас-Баалбек аҳоли пункти яқинида қўним топган ИШИД жангариларига қарши ҳужумда ракеталар, артиллерия ва вертолётлардан фойдаланади.
Ливан армияси сўнгги икки ҳафта мобайнида террорчиларга қарши жадал кураш олиб бормоқда. Экспертлар бу Ливан ҳудудини жангарилардан ҳалос қилиш бўйича олиб бориладиган операциянинг бир қисми эканлигини таъкидламоқдалар.
Ливан ҳукумати мамлакатни террорчилардан ҳалос қилишдаги барча ҳарбий операциялар масъулиятини ўз бўйнига олган.