Курдлар Сурия ҳукумати билан биргаликда ҳаракат қилиш имконияти ҳақида гапирди.
“Бу ҳеч қандай келишув эмас. Биз фақат ҳукуматни ўз чегара ҳудудини ҳимоя қилишга чақирдик”, деди курдларнинг халқ мудофаа отрядлари воизи Нури Маҳмуд.
Маълумот учун, Туркия айни дамда Суриянинг шимолида жангари курдлага қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини олиб бормоқда.
Ўз навбатида, Сурия фуқароси сифатида курдлар ҳукуматдан Туркия ҳужумларидан мамлакат чегарасини ҳимоя қилишларини сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, курдларнинг Сурия ҳукумати билан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.