...
МЕНЮ
ONLINE TV

Курдлар: “Ҳукумат билан келишувимиз йўқ”


10:46, 20.02.2018 Олам
 2 572

Курдлар Сурия ҳукумати билан биргаликда ҳаракат қилиш имконияти ҳақида гапирди.

Кеча, 19 февраль куни курдларнинг халқ мудофааси отрядлари Сурия ҳукумати билан Туркия ҳарбийларига қарши курашиш бўйича келишув бўлмаганини билдирди. Бу ҳақда улар “Reuters” журналистлари билан телефондаги суҳбатда билдирди.
 
“Бу ҳеч қандай келишув эмас. Биз фақат ҳукуматни ўз чегара ҳудудини ҳимоя қилишга чақирдик”, деди курдларнинг халқ мудофаа отрядлари воизи Нури Маҳмуд.
 
Маълумот учун, Туркия айни дамда Суриянинг шимолида жангари курдлага қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини олиб бормоқда.
 
Ўз навбатида, Сурия фуқароси сифатида курдлар ҳукуматдан Туркия ҳужумларидан мамлакат чегарасини ҳимоя қилишларини сўраган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, курдларнинг Сурия ҳукумати билан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия курд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!