Аммо компания кўчирганини рад этиб, судлашишни 2 йилдан ортиқ давом эттирди.
Янглиш тасдиқланган Кунг-фу панда образи яратувчисига 3 млн доллар зиённи тўлаш мажбурияти юклатилди. Массачусетслик (АҚШ) Жейми Гордоннинг 2008 йили яратган анимацион коммедиясидан 2011 йили Dream Works Animation персонажлар характерини ва ҳаракатларини кўчирган. Гордон “Кунг-фу панда”нинг трейлери чиққан пайтда ўз фильмидаги образларнинг тасвири ва ҳаракатлари кўчирилганини пайқаб қолган ва буни прокурорлар кейинчалик тасдиқлашган. У панда образини, ҳикоясини ва ҳаракатларини бундан олдинроқ яратган эди. Шунга қарамай, у мультфильм трейлери чиққандан кейин ўзининг пандаси чизмалари ва тасвирини ўзгартириб, “Кунг-фу панданинг кучи” деб қайта номлайди.
Гордон Dream Works Animation‘ни муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши бўйича судга берди ва компанияга 12 млн долларлик таклиф ҳам жўнатди. Аммо компания кўчирганини рад этиб, судлашишни 2 йилдан ортиқ давом эттирди.
Прокурорлар айтишича, Dream Works Animation Гордон Диснейнинг “Қирол шер”идаги баъзи образларнинг бўёқланиши ва кўринишини ҳам кўчирган, дея даъво қилган. Аммо Dream Works Animation‘га кўра, Гордон буларни ўз компьютеридан ўчириб ташлайди ва ёлғондан қасам ичади. Бироқ у 2016 йил ноябрь ойида судялар томонидан қаллоблик ва ёлғон кўрсатма беришда айбланиб, ҳукм қилинади. Шунга қарамай, унинг Голливуддаги муаллифлик ҳуқуқи бўйича иш бошланади ва март ойида аппеляция билан судда ютиб чиқади.