...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталония 26 октябрда мустақиллик эълон қиладими?


17:16, 23.10.2017 Олам
 2 270

Испания ҳукумати Каталонияда сиёсий статусни тиклаш учун ҳар қандай воситадан фойдаланиши мумкин.

Испаниянинг бир қисми бўлган Каталония мухториятида мустақиллик учун референдумлардан кейинги ҳолат расмий Мадрид қаршилик қилаётган жараённи тезлаштириб юборди.
 
26 октябрь, пайшанба куни Каталония парламенти навбатдаги йиғилишда Испания мухториятининг истиқболдаги тақдирини белгилаш учун йиғилади. Бу мажлисда Испания ҳукумати томонидан ҳудудда сиёсий статусни барқарорлаштириш учун қўлланаётган чораларга қарши жавоб қайтарилади.
 
Испания бош вазири Мариано Рахой мамлакат конституциясининг 155-моддасига кўра, Каталония ҳукуматининг ваколатларини тўхтатди. Рахой Каталония етакчиси Калес Пучдемон ва парламент аъзоларини лавозимларидан озод қилишни ва минтақада тартиб ўрнатишни режалаштирган. Конституция ушбу ишларни амалга ошириш учун Рахойга куч ишлатиш ҳуқуқини тақдим этади.
 
Аввалроқ, 1 октябрь куни бўлиб ўтган референдумда Каталония аҳолисининг кўпчилик қисми мухториятни мустақил бўлиши учун овоз берган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Каталонияда референдум Мустақиллик эълон қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!