Яқин вақтларда Туркиядаги сайловларнинг якуний натижалари билан сайтимизда танишинг.
Аввалроқ, Туркияда Президентлик ва Парламент учун сайловлар якунлангани ҳақида хабар берган эдик. Туркия Олий сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисоб-китоб қилмоқда. Айни вақтда жами овознинг 80 фоиздан ортиғи сараланди. Натижалар қуйидагича: Адолат ва тараққиёт партиясидан Президентликка номзод Ражаб Тойиб Эрдўған 53,9 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Жумҳурият халқ партиясидан номзод Муҳаррам Инже 30,2 фоиз овоз билан иккинчи ўринда боряпти. Ийи партиясидан номзод Мерал Акшенер 7,5 фоиз овоз билан учинчи, Халқ демократиясидан номзод Салоҳиддин Демиртош 7,5 фоиз овоз билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Саодат партиясидан номзод Темел Карамулло ўғли 0,9 фоиз овоз билан бешинчи ўринда, Ватан партиясидан номзод Дўғу Перинжек 0,2 фоиз овоз билан олтинчи ўринда бормоқда. Яқин вақтларда Туркиядаги сайловларнинг якуний натижалари билан сайтимиздатанишнгнг.