Жээнбеков мамлакат ички сиёсатида бирдамликка эришишга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков ўзининг 60 йиллик юбилейи муносабати билан 24.kg нашри учун интервью бергани, собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан мавжуд можаро тўғрисида ҳам гапиргани. ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 20 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси собиқ спикери ва собиқ бош вазири билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда асосий эътибор мамлакатни ривожлантириш масалаларига қаратилди. Президент шунингдек, Қирғизистон ички сиёсатдаги вазият борасида ҳам фикр билдирди.
“Қирғизистон сиёсий элитаси бир-бирини ҳурмат қилишни ва фикрини тинглашни ўрганиши лозим. Агар конструктив муносабатларни шакллантирсак, мамлакатимизда тинчлик, бирдамлик ва иктисодий юксалиш бўлади”, дея қайд этди Сооранбай Жээнбеков.
Президент таькидлашича, мамлакатни келажакда жиддий масалалар кутиб турибди. Айнан қандай масала эканлигига Жээнбеков ойдинлик киритмади. Унинг қўшимча қилишича, барча давлат амалдорлари ўзларидаги тажрибадан мамлакат ривожи учун максимал даражада фойдаланиш керак.
Жээнбеков фикрича, кўпчилик давлатларда ҳам сиёсий элиталар ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Аммо улар халқ ва давлат манфаатлари йўлида бирлашадилар. Қачонки бирдамлик бўлса, мамлакат ўшанда муваффақиятга эришиши мумкин.
“Мен давлат бошкарув органлари билан фуқаролик жамияти диалогини қўллаб-қувватлашга, ўринли танқидни эшитишга доим тайёрман”, дея сўзини якунлади Жээнбеков.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Жээнбеков мамлакат ички сиёсатида бирдамликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Ички сиёсатдаги барқарорликка эришмай туриб, ташқи сиёсатда маълум мақсадга эришиш қийин бўлиши мумкин.

Бобурмирзо Умаров