...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жангарилар ҳарбий академияга ҳужум уюштирди


10:22, 29.01.2018 Олам
 2 919

Афғонистон Мудофаа вазири тўрт нафар қуролланган жангари Афғонистон Ҳарбий академияси ҳудудига бостириб киргани ҳақида хабар берди.

Ўтган хафта давомида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган иккита йирик қўпорувчилик ҳаракати ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 29 январь тонгда пойтахт Кобул шаҳри шимолий-ғарбий ҳудудида жойлашган Афғонистон Ҳарбий академиясига жангарилар ҳужум қилишди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳарбий академия ҳудудига бостириб кирганлардан бири ўзини портлатган, яна бири ҳарбий аскарлар томонидан отиб ташланган, қолган иккитаси ичкари томонга ҳаракатланиб юришни давом эттирган.
 
Ҳарбий академия ҳудудига яқин жойда яшовчи фуқаро Муҳаммад Эҳсоннинг сўзларига кўра, отишма бугун, 29 январь куни эрталаб соат 5:00 да бошланган ва тахминан бир соат давом этган.
 
Афғонистон Мудофаа вазири тўрт нафар жангари Афғонистон Ҳарбий академияси ҳудудига бостириб кириши оқибатида 1 нафар ҳарбий аскар ҳалок бўлгани ва 3 нафари оғир жароҳатлангани ҳақида маълумот берди.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган хафта пойтахт Кобулда меҳмонхонага ҳужум қилиниши оқибатида 20 дан ортиқ, пойтахт марказидаги тез ёрдам машинасининг портлатилиши оқибатида 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган эди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Кобул Афғонистон Ҳарбий академияси Афғонистон Мудофаа вазири қўпорувчилик ҳаракати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!