...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда икки поезд тўқнашиб кетди


15:31, 14.06.2017 Олам
 2 646

Ҳалокат натижасида 15 киши жароҳатланди, уларнинг орасида 2 ёшли бола бор.

Италиянинг жануби-шарқий қисмидаги Апулия вилоятида иккита поезд бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “RaiNews” хабар берди.
 
Ҳалокат натижасида 15 киши жароҳатланди, уларнинг орасида 2 ёшли бола бор. Уларга шу ернинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Маълумотларга кўра, поездлар жуда паст тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Шу сабабли оғир жабрланганлар йўқ.
 
Ҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас. Воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ишламоқда. Италиянинг Фавқулотда вазиятлар бўйича департаменти Twitter’да ҳалокат суратларини эълон қилди.
 
Бундан аввал ҳам Италияда поезд тўқнашувлари кузатилган. Жумладан, 2016 йилнинг 12 июль куни Италиянинг жанубий қисмидаги Корато ва Андриа шаҳарлари орасида жойлашган қишлоқ ҳудудида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетганди. Натижада 20 киши ҳалок бўлиб, бир неча ўнлаб киши жароҳат олган. 
Сумбула

Теглар:тўқнашув поезд Италия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!