Миналанган мотоцикл полиция участкаси яқинида ҳаракатга келтирилган.
Айни вақтда полиция кўчага ўрнатилган кузатув камера ёзувини синчиклаб ўрганмоқда. Улар воқеа жойидан бошқа мотоциклда қочиб кетган шубҳали шахсни қидиришяпти. Хозирча портлашни амалга оширган шахс ҳақида аниқ маълумот беришнинг имкони йўқ.
Истанбулдаги Отатурк Халқаро аэропорти яқинида юз берган портлашдан сўнг, Фотиҳ кўчасига дарҳол тез ёрдам хизмати етиб келган. Кўча йўллари ёпиб қўйилди. Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда.