...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбул терактига оид янги маълумотлар ошкор этилди


17:10, 05.01.2017 Олам
 3 426

Айни вақтда террорчилар икки киши бўлганлиги тўғрисидаги эҳтимол ҳам кўриб чиқилмоқда.

Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Вейси Кайнак Янги йил кечаси Истанбулнинг Reina тунги клубида  рўй берган теракт ҳақида муҳим маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда “Haber7.com” сайти хабар бермоқда.
 
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, террорчи уйғур миллатига мансуб. Айни вақтда унинг кимлигини аниқлаш ва қўлга олиш учун чоралар кўрилмоқда.
 
“Террорчи чет элга қочиб кетмаслиги учун аэропортларда зарур хавфсизлик тадбирлари амалга оширилган”, дейди Вейси Кайнак.
 
Яқинда ОАВда террорчилар икки киши бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Отишма уюштирган шахс Юсуф Хожа тахаллусидаги кимса билан ҳамкорлик қилганлиги тахмин қилинганди.
 
Айни вақтда террорчилар икки киши бўлганлиги тўғрисидаги эҳтимол ҳам кўриб чиқилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Истанбул Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!