...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИДнинг янги “мудофаа вазири” ҳам йўқ қилиндими?


18:31, 08.09.2017 Олам
 4 302

Дайр аз-Зур шаҳрига Россия ҳаво кучлари томонидан берилган ҳужум натижасида ИШИДнинг 40 нафар аъзоси йўқ қилинган.

Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Дайр аз-Зур шаҳрига Россия ҳаво кучлари томонидан берилган ҳужум натижасида ИШИДнинг 40 нафар аъзоси йўқ қилинган. Бу ҳақда “TASS” хабар берди.
 
Ўлдирилган жангарилар ичида 4 нафар “нуфузли” дала қўмондони, хусусан, ИШИД “мудофаа вазири” Гулмурод Ҳалимов ва “Дайр аз-Зур амири” деб тилга олинадиган Абу Муҳаммад аш-Шимолий бўлгани айтилган.
 
Маълумот учун, Гулмурод Ҳалимов 2015 йилга қадар Тожикистон ИИВ махсус бўлинмасида ишлаган. У 2016 йилда ўлдирилган ИШИД “мудофаа вазири” Умар аш-Шишонийдан кейин ИШИДнинг навбатдаги “мудофаа вазири”га айланган эди.
 
Ҳозирда Сурия ҳудуди уруш ўчоғига, таъбир жоиз бўлса, “халқаро терроризм марказига” айланиб қолган ва мамлакат давомли урушлар натижасида сиёсий ҳамда иқтисодий-ижтимоий таназзулга юз тутган. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Яқин Шарқ ИШИД Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!