Иркутск полицияси чиқиб кетиб қайтиб келмаган ўзбекистонлик бўйича қидирув эълон қилди.
Аёл 29 сентябрь куни Иркутск туманидаги “Дорожники” манзилидан чиқиб кетган ва ҳозирги вақтга қадар қайтиб келмаган.
Умида Тўйчиеванинг алоҳида белгилари маълум қилинган. Бўйи 165 см, 40-45 ёшлар атрофида, ўрта тана тузилишига эгалиги айтилмоқда.
Унинг ёнида паспорт ва оқ ғилофли телефон бўлгани айтилган.