...
МЕНЮ
ONLINE TV

Intel компаниясининг собиқ раҳбари Энди Гроув вафот этди


15:56, 22.03.2016 Олам
 2 164

Тахминларга кўра, у Паркинсон касаллиги туфайли вафот этган бўлиши мумкин.

АҚШда микропроцессорлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Intel компаниясининг собиқ раҳбари Энди Гроув бугун, 22 март куни 79 ёшда вафот этди. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари ошкор этилмаяпти. Маълумотларга кўра, у Паркинсон касаллиги билан оғриган.

Intel компаниясига 1968 йилда асос солинган ва Энди Гроув ўша вақтдан бошлаб ушбу компанияда ишлаб келган. 1980 йилларда у Intel’да микропроцессорларнинг ишлаб чиқарилиши йўналишини назорат қилган ва унинг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига ёрдам берган. У ҚШ IT – саноатининг энг обрўли менежерларидан бири эди.

Гроув Венгрияда дунёга келган. 1957 йили АҚШга қочиб келган ва ўқишни тамомлаб, Fairchild Semiconductor компанисига ишга кирган.

1979 йил у Intel компаниясига раҳбар этиб тайинланади. 1987 йили директор вазифасини бажарувчи, 1997 йили директорлар кенгаши аъзоси вазифаларини эгаллаган. 1998 йили у директор вазифасини бажарувчи лавозимини тарк этди. 2005 йил эса директорлар кенгаши аъзолигидан воз кечганди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Intel компанияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!