Фильмнинг номидан кўпчилик кино чинозлик Аҳмадбой ҳақидами, деган саволлар билан мурожаат қилди.
“Дилшоҳ медиа” кинокомпанияси раҳбари, фильм продюсери Маҳмуд Эркабоевнинг сўзаларига қараганда, фильмнинг суратга олиш ишлари қишнинг энг совуқ кунларида бошланган бўлиб, унинг премьераси куни эса ёз фаслининг иссиқ кунларига тўғри келди. Фильм премьераси эртага, 13 июль куни Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади.
Фильмда бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулхаиров, Ғайрат Боймирзаев, Давлатбек Йўлдошев, Зуҳра Солиева ҳамда Зилола Аҳмадбекова ижро этишган.
Фильмнинг номидан кўпчилик кино чинозлик Аҳмадбой ҳақидами, деган саволлар билан мурожаат қилди. Бу ҳақда фильм продюсери қуйидагича жавоб берди:
“Бу ҳозирча сир. Лекин картина фирибгарлик ҳақида, бунга фильмни кўргач, баҳо берасиз ва айнан ким, нима ҳақидалигини ўзингиз билиб оласиз”.
“Аҳмадбой ва Раҳматбой” кинокомедиясини 14 июлдан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.