Тўй маросимига 500 нафар меҳмон таклиф этилган. Умумий ҳисобда кеча учун 300 минг лира, яъни тахминан 75 000 евро сарфланган.
Жуфтлик 2014 йилда “Муҳаббат сенга ўхшайди” картинасини суратга олиш ишларида танишишган.
Маълумотларга кўра, тўй маросимига 500 нафар меҳмон таклиф этилган. Ҳар бир меҳмон учун 600 турк лираси харажат қилинган. Умумий ҳисобда эса тўй маросимига 300 минг лира, яъни тахминан 75 000 евро сарфланган.
Фахрия Эвжен ҳаётидаги муҳим воқеа учун сипо ва бежирим келин кўйлагини танлади. Мухлислар унинг либосининг дизайни яна бир кўзга кўринган актриса Неслихан Атагюлнинг кўйлагига ўхшаш эканини таъкидлашди.
Неслихан Атагюль ва Бурак Озчивит 2 йил давомида “Қора муҳаббат” (“Kara sevda”) сериалида бирга суратга тушишди. Бу сериал ўзбек кино ихосмандларини ҳам бефарқ қолдирмагани сир эмас. Жуфтликнинг муҳаббат тарихи ва бошдан кечирган кечинмалари ҳаяжонли ва таъсирчан руҳда ёритиб берилган бу сериал бир неча кун аввал ўз ниҳоясига етди.
Шу ўринда Неслихан Атагюль ҳақида. Ёш актриса ўтган йили машҳур актёрга турмушга чиқди. “Fatih Harbiye” сериалида бирга суратга тушган Кадир Дўғулу билан ишқий муносабатлари оила ришталари билан боғланди.