...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртадан ёмғирли кунлар бошланади...


14:37, 24.11.2017 Бу қизиқ
 5 930

Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилмайди.

Бу йилги илиқ ҳароратли куз фаслининг сўнгги ҳафтасида ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Шунингдек, кўп жойларда ёмғир ёғади.
 
Эртага, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 16–18 даража, кечаси 7–9 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шамол секундига 15–20 метр тезликда эсади. Ҳарорат кундузи ҳамда кечаси 2–7 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 13–18 даража илиқ бўлади. Кечаси Бухоро ҳамда Самарқандда 5–10 даража, Навоийда 2–7 даража илиқ бўлади.
 
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 13–18 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 15–20 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлди.
 
Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 18 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Об–ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!