...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон Сурия ва Ироқдан фойдаланмоқчи


09:11, 09.04.2018 Олам
 2 299

Лойиҳани Эрон компаниялари амалга оширади.

Эрон Ўрта Ер денгизига чиқиш учун Теҳрон, Ироқ, Сурия ва Ливанни боғловчи автомагистраль қурмоқи. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Эрон Ислом Республкаси раҳбарияти 1700 километр узунликдаги трассани қуриш бўйича Ироқ ва Сурия ҳукмрон доиралари билан келишиб олган.
 
Автойўл Теҳронни Сурия ва Ливандаги портлар билан боғлайди. Йўлдаги хавфсизликни таъминлаш учун 300 та полиция пункти қуриш режалаштириляпти.
 
Лойиҳанинг қиймати ва муддати эълон қилинмаган. Теҳрон янги транспорт магистрали орқали ўз маҳсулотларини експорт қилишни мақсад қилгани айтилмоқда.
 
Эрон ҳозирча расмий ахборот бермаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрон Ироқ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!