...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Туркий кенгаш давлатларини доллардан кечишга чақирди


15:06, 03.09.2018 Олам
 7 534

Туркия президенти Чўлпон отадаги саммитда иштирок этган.

Бугун, 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши бўлиб ўтди.
 
Унда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған саммитдаги нутқида давлатлар раҳбарларига ўз таклифларини билдирган.
 
“Биргаликдаги ҳаракатларимиз натижаси бўлган Туркий кенгаш бир вақтнинг ўзида муштарак идеалларимизнинг рамзи ҳамдир”, деган Эрдўған.
 
У долларга бўлган боғлиқлик халқаро савдода муаммолар чиқара бошлаганини таъкидлаган ва ундан воз кечишга чақирган.
 
Туркия раҳбари халқаро авдонинг долларга боғлиқлиги улкан муаммога сабаб бўлишини айтган. Эрдўған валюта курсининг манипуляция қилиниши Туркия иқтисодини кучсиз қилиб кўрсатишга уриниш эканини ва бу уриниш турк халқи ва Ҳукумат кўрган чоралар сабаб самарасиз якунланганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!