...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг узун рўза қаерда тутилади?


19:07, 10.05.2018 Бу қизиқ
 12 634

Рамазон ойи бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Муқаддас ойлардан бири, мусулмонлар учун фарз ҳисобланадиган Рамазон ойи бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
 
Табиийки, дунёнинг ҳар бир мамлакатида муқаддас динга эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этади. Шу боис, мутахассислар  Рамазон ойи харитасини тузиб чиқишди.
 
Унга кўра, 2018 йилда энг узун ва энг қисқа рўза тутувчи ҳудудлар аниқланди. Демак, рўйхат билан танишинг.
 
1. Шимолий ҳудуднинг энг чекка нуқтаси Гренландияда истиқомат қилувчи мусулмонлар ер юзида энг узун рўзани тутадилар. Уларнинг “оғиз ёпиш” ва оғиз очиш” оралиғи вақти 20 ярим ва 21 соатни ташкил этади.
 
2. Яна бир шимолий давлат. Швециялик мусулмонлар 19 ва 19 ярим соат давомида рўза тутадилар.
 
3. Норвегияда ҳам худди шундай кўрсаткич.
 
Энг қисқа рўза вақти сифатида Аргентина қайд этилган. Жанубий Америка давлати мусулмонларининг  30 кун давомида “оғзи” 9 ва 9 ярим соат “ёпиқ” бўлади.
 
Ўзбекистонда “оғиз ёпиш” ва оғиз очиш” оралиғидаги вақт дастлабки кунларда 16 соатни ташкил этса, Рамазон ойининг сўнгги кунларида 16 ярим соатгача чўзилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рамазон рўза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!