...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бургер сотувчилар иши осонлашди


13:53, 23.11.2015 Олам
 3 054

Америкалик ошпаз хўрандаларни кетчуп доғларидан асраб қолиш йўлини топди.

   Американинг “Plan Check” тамаддихонаси ошпази Эрнесто Учимура помидор қайласидан пластинка кўринишидаги қуюқ кетчупларни кашф қилди. Ошпаз  Учимуранинг айтишича, бундай кетчупни тайёрлаш учун унга,  помидор қайласи, соя қайласи, саримсоқ пиёз ва бошқа зираворлар керак бўлган. Барча маҳсулотлар аралашмаси махсус қолипга солиб, газ печида қотирилган.

   Эслатиб ўтамиз, пластинка кўринишидаги бундай кетчупни исталган ҳажмда кесиб олиб,  барча бургерлар ва тез тайёр булувчи иссиқ таомларга қўшиш мумкин. Энг муҳими, егуликни тановул қилиш вақтида кетчупнинг  оқиб кетишидан хавотирланмайсиз.
Умида Мухторбекова

Теглар:Бургер кетчуп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!