Теракт худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган.
Бугун, 30 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри жанубида портлаш юз берди. Бу ҳақда “Knews.kg” хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълумотига кўра, портлаш овози ва унинг зарб тўлқини мамлакат пойтахти жанубида яққол сезилган.
Портлаш Хитой элчихонасида юз берган. Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разақовнинг сўзларига кўра, портлаш худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган.
Разақов кўра, террорчи Mitsubishi Delica автомобилида элчихона дарвозасини бузиб кираётган маҳал машина портлаб кетган. Теракт натижасида уч нафар элчихона ходими – қирғизистонликлар жароҳатланган. Худкуш-террорчи эса ҳалок бўлган.

Руслан Сулаймонов