Бир миллион АҚШ доллари жойлаштирилган сумкани олган ва касса деразачасини ёпган ҳамда қўлидаги сумкани олиб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган.
Москва шаҳар полицияси банк ходими сифатида ўзини таништириб, бир миллион АҚШ долларини ўғрилаган эркакни қидирмоқда.
Кеча, 28 декабрь куни икки нафар жабрланувчи Москвадаги биноларнинг бирида фаолият кўрсатган фирибгар устидан Москва шаҳар полициясига шикоят билан мурожаат қилишган.
Гумонланаётган эркак, “Бинони банкнинг валюта алмаштириш шохобчасидек қилиб жиҳозлаган ва валютани алмаштириш амалиётини бажаришини маълум қилган. Бир миллион АҚШ доллари жойлаштирилган сумкани олган ва касса деразачасини ёпган ҳамда қўлидаги сумкани олиб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган”, деб хабар бермоқда Москва полицияси Матбуот хизмати.
Обил Сафаров