Кирилл Шимко Т-34, БелАЗ ва минорали кранларни жойидан силжитган
Ми-26 вертолётининг вазни 28.2 тоннани ташкил этади. Спортчининг айтишича, бундай оғирликдаги вертолётни тортиш учун машқ қилиш талаб этилади.
“Шахсан мен учун руҳий жиҳатдан машқ қилиш жуда муҳим. Чунки мен бир неча марта жиддий жароҳат олганман”, дейди Кирилл.
Шимконинг сўзларига кўра, бу сафар у учун жароҳат олмаслик жуда муҳим бўлган.
Маълумот ўрнида, Кирилл Шимко турли хил оғир техникаларни ўрнидан силжитиши билан тилга тушган. У Т-34, БелАЗ ва минорали кранни ўз ҳукмига бўйсундирган.
Рекордчи 1978 йилда туғилган. Унинг бўйи 188 сантиметр, вазни эса 130 килограмни ташкил этади.