Beeline Uzbekistan’га 3 йил раҳбарлик қилган Дмитрий Шуков истеъфога чиқишини маълум қилган.
Дунёнинг алоқа ва интернет-хизматилари етказиб берувчи етакчи компанияларидан бири VEON Ltd. Сергей Афонинни 1 мартдан Beeline Uzbekistan Бош директори лавозимида иш бошлашини маълум қилди.
Сергей VEON Group’га 2016 йилда қўшилган. У Beeline’нинг Россия жанубидаги бўлимига раҳбарлик қилган.
Beeline Uzbekistan’га 3 йил раҳбарлик қилган Дмитрий Шуков истеъфога чиқишини маълум қилгач, Сергей Афонин унинг ўрнини эгаллайдиган бўлган.