...
МЕНЮ
ONLINE TV

Банклар пластик карточкадаги пулга 9 фоизлик капитализация беришидан хабарингиз борми?


12:22, 18.02.2017 Бу қизиқ
 7 425

Қайси банклар пластик карталардаги қолдиқлар бўйича ҳар ойда капитализацияни амалга оширади? 24 та тижорат банкининг пластик карта бўлимлари маълумотига таяниб, бу масалага аниқлик киритилди.

Аввало, капитализация нима? Пластик карталардаги маблағлар қолдиғига ҳар ойда фоиз ҳисоблаш – бу капитализация. Маҳаллий банклар (ҳаммаси эмас) томонидан у йилига 9 фоиз миқдорида амалга оширилади. Нега 9 фоиз? Бу Марказий банк томонидан ўрнатиладиган қайта молиялаштириш ставкаси.
 
Банклар томонидан капитализация ҳисоблаб ёзиш ҳар бир календарь кун якунига қолдиқлар бўйича автомат режимида амалга оширилади. Ушбу маблағлар мижоз картасига эса аксарият банклар томонидан ҳар ойда, баъзилари томонидан йил якунига кўра ўтказилади.
 
Агар фуқароларда турли банклардан бир нечта пластик карта бўлиб, уларнинг бирини “ақчадон” қилмоқчи бўлса, албатта, йиллик 9 фоиз капитализация келтирадиганини танлаган маъқул. Банк депозит маҳсулотлари (жумладан, пластик карталар бўйича) 9 фоиздан кўпроқ даромад келтириши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, депозит ҳисоб варағи, қоидага кўра, “музлатилган” бўлади. Яъни ундаги маблағларнинг омонат муддати тугагунига қадар ишлатиб бўлмайди. Қайта молиялаштириш ставкаси бўйича капитализация картанинг бутун амал қилиш муддати мобайнида амалга оширилади ва ундаги маблағлардан исталган вақтда чекловларсиз фойдаланиш мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 февралдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилиниши билан пенсияларни пластик карталарга ўтказиш тўхтатилди. Баъзи банкларда бизга тушунтиришларича, пенсияларни карта орқали олишни истовчи пенсионерлар тегишли ариза билан янгитдан яшаш жойларидаги Пенсия бўлимига мурожаат этишлари даркор, кейин эса картани чиқарган банкка ёки бошқа банкка  мурожаат қилинади.
 
Бунда банклар томонидан муқаддам очилган пенсия пластик карталаридаги маблағлар бўйича капитализация давом эттирилади. Чунки уларда маблағлар қолдиғи бўлиши мумкин. Баъзи банклар пенсия лойиҳалари бўйича капитализация тўхтатилишини маълум қилишди, бошқаларининг вакиллари мазкур саволни шарҳлашга қийналишди.

Теглар:Пластик карталар 9 фоиз капитализация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!