Гранде мудҳиш воқеадан сўнг гастролларини кечикитиришга мажбур бўлган.
Америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг “Манчестер Арена” стадионидаги концертида теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Нохуш воқеадан сўнг қўшиқчи гастролларини кечиктириш билан бирга Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали теракт сабабли жабр кўрганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Маълумотларга қараганда, бўлиб ўтган теракт сабабли қўшиқчининг асаб толалари тортишиб қолган, концерт беришга ҳафсаласи пир бўлган. Бундан Гранде ўзидан ташқари жамият хавфсизлигидан ҳам хавотирга тушмоқда.
Гранде 25 май, пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган концертини бекор қилган. Шунингдек, қўшиқчи “руҳий зарба” туфайли Бельгия, Польша, Германия, Швейцария ва Англиянинг бошқа шаҳарларидаги гастрол сафарини кечиктиради.
Портлаш оқибатида, ҳозирда 22 нафар одам ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Акмал Эшонхонов