Воқеа машҳур Mandalay Bay меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Қурбон бўлганлар бор...
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган мусиқа фестивали пайтида қуролли ҳужум содир бўлди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, воқеа машҳур Mandalay Bay меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Қуролли ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлган,24 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Отишма натижапсида жароҳатланганлар энг яқин жойдаги шифохоналарга етказилган.
Воқеа гувоҳларидан бири айтишича, қуролли ҳужум бир ёки икки нафар номаълум шахслар томонидан содир этилган.
Мусиқа фестивалига қуролли ҳужум уюштирилган жиноятчиларнинг даъволари ёки мақсадлари номаълум.
Ҳозирча ушбу қўпорувчилик ҳаракатини бирорта террорчилик ташкилотлари ёки жиноятчилар гуруҳи ўз зиммасига олмаган.
Айни вақтда жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳабибуллохон Азимов