Аввалроқ, америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигал Россия Федерацияси фуқаролигини олган эди.
Журналистнинг такидлашича, у бўлиб ўтган узоқ ва оғир ишлар билан яна шуғулланишни истамайди. У Россия фуқаролигини “совға сифатида” берилишини хоҳлайди.
“Агар совға қилишса, мамнуният билан қабул қилган бўлардим. Лекин фуқароликни олишга фаол киришмайман” дейди Майкл Бом.
Унинг айтишича, Россия фуқаролигини олса, у учун чегарани кесиб ўтиш ва мамлакатда қонуний юриш имкони туғилар эди.
“Мен 20 йилдан буён Россиядаман ва яна шу ерда қолишни истайман. Россия паспорти – бу Россия Федерациясида ишлаш ва яшаш каби бир қанча имкониятлар кафолатини беради”, дея тушунтирди америкалик журналист.
Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигалга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги буйруққа имзо чеккан эди.