...
МЕНЮ
ONLINE TV

Африкада россиялик журналистлар ҳалок бўлди


10:26, 01.08.2018 Олам
 2 712

Журналистлар Бомбари шаҳрига кетишда блокпостда тўхтатилган. Ундан кейин нима бўлгани номаълум.

Кеча, 31 июль куни Марказий Африка Республикасида (МАР) уч нафар россиялик журналист ўлдирилди. Бу маълумотни Россия Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.
 
Маълумотга кўра, МАРда журналист Ўрхон Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченко ҳалок бўлган.
 
“Центр управления расследованиями” лойиҳасидаги аноним манбага кўра, журналистлар “Вагнер” гуруҳи ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олиш учун Африкага борганлар.
 
“Биз Марказий Африка Республикасида бўйича лойиҳа устида биргаликда ишлаётгандик. Ўтган куни тунда улар сўнгги бор алоқага чиққан эдилар. Тўғри, буни айтиш оғир, улар мени дўстларим эди”, деган “Центра управления расследованиями” бош муҳаррири Андрей Коняхин.
 
БМТнинг МАРдаги миссияси ҳам рус журналистлари ўлимини тасдиқлаган. Журналистлар Бомбари шаҳрига кетишда, блокпостда тўхтатилган. Ундан кейин нима бўлгани номаълум. Шунингдек, Ўрхон Жамолнинг ўлимини унинг дўсти Максим Шевченко ҳам тасдиқлаган.
 
Маълумот учун, “Вагнер” гуруҳи таркиби асосан Россия ва МДҲ вакиллари бўлган ёлланма жангчилардан иборат жангчилар хизматини кўрсатадиган ҳарбий компания ҳисобланади. Ушбу гуруҳ жангчилари МАРга мамлакат президенти Фостен-Арканжа Туадеруни қўриқлашда кўмаклашиш учун келган.
 
Маълумотга кўра, “Вагнер” ҳарбий бўлинмаси 2014 йили россиялик собиқ ҳарбий Дмитрий Уткин томонидан тузилган. Гуруҳ жангчилари Украина шарқида, Қрим аннекциясида фаол иштирок этган ва 2015 йилдан Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга жалб қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий Африка Вагнер гуруҳи Ўрхон Жамол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!