...
МЕНЮ
ONLINE TV

31 октябр энг мудҳиш кун сифатида эътироф этилди


19:08, 13.11.2015 Олам
 4 264

12 ноябрдан Қозоғистон Республикаси Мисрга сайёҳларни юборишни тўхтатиб қўйди.

   Маълумотларга қараганда, шу бугунга қадар 31 октябрь санасида 6 марта самолёт ҳалокати қайд этилган бўлиб, бу сана мутахассислар томонидан энг мудҳиш кун сифатида эътироф этилди.

1994 йилнинг 31 октябрида АҚШ йўловчи самолёти Индиана штатига қулаб тушиши оқибатида 68 киши ҳалок бўлди.

1996 йил 31 октябрда Бразилиянинг йўловчи самолёти Сан Паулода ҳалокатга учради. Йўловчилардан 98 нафари оламдан кўз юмди.

1999 йилнинг 31 октябрида Мисрнинг йўловчи самолёти эса АҚШнинг Массачусетс штатига қулаши оқибати 217 кишининг ҳаётига нуқта қўйди.

2000 йилнинг 31 октябрида эса Сингапур йўловчи самолёти эндигина парвозга отланганда пастга қулади. Натижада бортдаги 83 киши ҳалок бўлди.

2000 йил 31 октябрь куни Россия йўловчи самолёти Анголада ҳалокатга учраб, 50 киши вафот этди.

2015 йилнинг 31 октябрида яна Россиянинг йўловчи самолёти Мисрнинг Синай водийсига қулади. Ҳалокат қурбонлари 224 тани ташкил этди.

   12 ноябрдан Қозоғистон Республикаси Мисрга сайёҳларни юборишни тўхтатиб қўйди. Фуқаро авиациаси қўмитаси томонидан тур опереторларга Мисрга парвозларни бекор қилиш юзасидан хабар тарқатилди. Бу ҳақида Туризм агентликлари ассоциацияси президенти Асель Нуркебаевага РИА ахборот агентлигига хабар берди.

   8 ноябрь Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам Россиядан Мисрга бўладиган парвозларни расман чеклаган эди. Шунингдек, Буюк Британия, Нидерландия, Ирландия ва Францияда ҳам Мисрга паврозларни тўхтатилди.

   Ҳозирда А321 самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Қозоғистон Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!