Олимларнинг ҳисоб китобига кўра, келгуси йилнинг январида ер юзида ҳар сонияда 4,3 нафар чақалоқ туғилади, 1,8 киши вафот этади.
Ҳамма янги йилни интиқлик билан кутаяпти. Хўш, янги 2018 йилнниг биринчи кунида ер юзидаги аҳоли сони қанча бўлади?
Бу саволга ҳамма ҳам аниқ жавоб бера олмайди.
АҚШ аҳолини рўйхатга олиш Бюросининг маълумотига кўра, 2018 йилнинг 1 январида ер юзида умргузаронлик қилаётган одамларнинг сони 7 444 443 881 (етти миллиард тўрт юз қирқ тўрт миллион тўрт юз қирқ уч минг саккиз юз саксон бир) нафарни ташкил этар экан.
Олимларнинг ҳисоб китобига кўра, келгуси йилнинг январида ер юзида ҳар сонияда 4,3 нафар чақалоқ туғилади, 1,8 киши вафот этади.
Ер юзида 2018 йил 1 январда яшаётган одамларнинг сони 2017 йилнинг 1 январидаги одамлар сонидан 78,5 миллион кишига кўп бўлади. Сайёрадаги одамлар сонининг ўсиши йилига 1,07 фоизни ташкил қилмоқда.
Обил Сафаров