Янги қурилаётган қурилишда ишлаётган ўзбек йигит 12 қаватдан йиқилиб тушган ва тирик қолган.
Россияда бўлаётган қурилиш ишларида жуда кўп Ўзбекистонликлар ишлашини ҳамма билади.
Бугун, Россиянинг Саранск шаҳридаги қурилишда ишлаётган Ўзбекистонлик қурувчи йигит 12 қаватдан тушиб кетган. Йигит жуда кўп тан жароҳати олган, жумладан умуртқа поғонаси синган, лекин тирик қолган.
Ҳозирги вақтда йигитни касалхонага олиб кетишган.
Обил Сафаров