Келишмовчилик юзага келган вазиятни бошқара олсангиз, низо орқали фойдага ҳам эга бўла оласиз.
Бу саволга жавоб беришдан олдин қуйидаги фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
- можаролар ортиқча вақтингизни ва қувватингизни олади;
- низо сабаб асаб бузилади, натижада саломатликка зарар етади;
- тўқнашувлар баъзан яқинлар билан муносабатларнинг узилишига олиб келади;
- руҳий ва молиявий жиҳатдан зарар келтиради.
Низода одатда икки томон бир-бири билан баҳслашади. Баҳс орқали можаронинг ижобий томонини кўриш мумкин. Келишмовчилик юзага келган вазиятни бошқара олсангиз, низо орқали фойдага ҳам эга бўла оласиз:
- можаролар сабаб яширинган сирлар ошкор бўлади, яъни ҳақиқат юзага чиқади;
- низо инсонларга фаоллик ва тетиклик бахш этади;
- баҳслар ўсишга олиб келади;
- қарама-қарши инсонлар бир-бирларини янада яхши “таниб олишади”;
- яширин қадр-қиммат ёки камчилик ошкор бўлади;
- низо орқали инсон ичидаги аламларини “тўкиб сочади”, натижада руҳий енгилликка эришади.
Қалби яхшиликка тўла ва гўзалликка интилувчан ҳар қандай инсон аслида ҳар бир ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг ижобий томонини кўра олади. Бу эса инсониятга бериладиган энг яхши хислатлардан бири. Ана шундай беғубор қалбга эга бўлиш, афсуски, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Хулоса ўзингиздан...