Бу жаллод қатллар саҳналаштирилган тасвирларда кўп маротаба суратга тушган.
“Ислом давлати” террорчилар гуруҳи Яқин Шарқ ҳудудида кўплаб қотилликларни амалга оширди. Бу қотилликлар видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатилди.
Мосул шаҳрида Ироқнинг куч ишлатар тизим вакиллари “Ислом давлати” террорчилар гуруҳининг, ўзига “Оқсоқол” тахаллусини олган жаллодини қўлга олган. Бу жаллод қатллар саҳналаштирилган тасвирларда кўп маротаба суратга тушган.
Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишча, жаллодни шаҳар аҳолиси куч ишлатар тизим вакилларига топширишган. Бу одамларни тошбўрон қилиб ўлдирган Абу Омар, исмли шахс бўлган.
БМТнинг маълумотига кўра, Ироқнинг “Ислом давлати” террорчилар гуруҳидан озод бўлган ҳудудида 40 мингга яқин уй тикланиши керак. Қайтиши керак бўлган қочоқларнинг сони 600 минг нафарни ташкил қилиши кутилмоқда.
Обил Сафаров