...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Inside-A” билан имтиҳонсиз талаба бўлинг ва халқаро даражадаги дипломни қўлга киритинг!


12:32, 21.09.2017 Реклама
 5 251

Ўзбекистондаги “Inside-A” таълим марказига мурожаат қилган ҳолда Украинанинг энг нуфузли ОТМлар талабаси бўлган 14 киши Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Украинага йўл олди.

Реклама

Вақт — оқар дарё...
Олий ўқув юрти талабаси бўла олмаганларнинг аксарият қисми ҳамон тушкунликка тушиб ўтирган бир пайтда, кўплаб йигит-қизлар имкониятни қўлдан бой бермай, талабалар қаторидан ўрин олдилар!
 
Хўш, сиз ҳали ҳам ўйлаяпсизми?!
 
Ўйчи ўйини битиргунча таваккалчи ишини битиради, деганларидек яна 14 нафар ўзбекистонлик йигит-қизлар Украина ОТМлари талабалари қаторидан ўрин олдилар.
 
Ўзбекистондаги “Inside-A” таълим марказига мурожаат қилган ҳолда Украинанинг энг нуфузли ОТМлар талабаси бўлган 14 киши Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Украинага йўл олди.


 
Иккинчи гуруҳдан ўрин олганлардан:
  • 4 нафари — Бобурбек Саидов, Феруз Сайфутдинов, Шоди Сайфуллаев, Асатилло Юсуповлар Харьков миллий юридик университети;
  • 5 нафари — Хумора Каримова, Жўрабек Одилов, Акмал Ҳасанов, Муҳаммадяхё Неъматов, Хиндал Байимбетовлар Харьков политехника университети;
  • 3 нафари — Достонжон Саидов, Жасурбек Рашидов, Сарвар Хайдаровлар Харьков миллий тиббиёт университети;
  • 1 нафари — Дилшод Бердиев Украина стоматология тиббиёт академияси;
  • 1 нафари – Ислом Абдуҳамидов Харьков авиация институти Украина олий таълим муассасаларида таҳсил олишни бошлади!
Келинг, Украинага йўл олган талабаларнинг ота-оналарини суҳбатга тортамиз...
 
Шарофбек Хуррамов, Харьков миллий тиббиёт университети талабаси бўлган Жасурбек Рашидовнинг отаси:
 
– Имтиҳонсиз Украинанинг нуфузли ОТМлари талабаси бўлиш мумкинлиги ҳақида “Qalampir.uz” сайти орқали хабар топгач, “Inside-A” таълим марказига мурожаат қилиб кўрдик. Тўғрисини айтаман, аввалига унчалик ишонмаган эдим... Биз билан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар акс этган юридик шартномалар имзоланди. Сўнг хотиржам бўлдим. Чунки ота-она учун ўғлини бегона юртларга жўнатиш осон иш эмас.
 
Ўғлим икки йил Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширди. Имтиҳонлардан йиқилганидан кейин Украинага кетишга қарор қилди. Бугун эса Харьков миллий тиббиёт университети талабаси бўлиб турибди.
 
Яратилган шароитларга ўз кўзим билан гувоҳ бўлай, фарзандим кимларнинг қўлида таҳсил олишини билай, ўқитувчилар билан танишай, деб Харьковга ўзим бош бўлиб келдим.
 
Ташкилотчилик масалалари шу қадар масъулият билан йўлга қўйилганки, ҳамма нарса ўз вақтида амалга ошириляпти. Нонушта, тушлик, кечки овқат, сайр, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ўз ўрнида ташкил этилган.
 
Илм олишнинг эрта-кечи бўлмаганидек, манзил ва макон ҳам танланмайди. Аксинча, кун келиб ўғлим халқаро даражадаги шифокор бўлиб етишса, мендан бахтли одам бўлмаса керак.
 
“Inside-A” таълим маркази орқали ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз Украина ОТМлари талабаси бўлганларнинг биринчи гуруҳи аллақачон ўқишни бошлаб юборган. Улар ҳақида аввалроқ берган эдик. Иккинчи гуруҳдан ўрин олган йигит-қизлар эса айни дамда ётоқхонага жойлашиш, Харьков шаҳрининг кўзга кўринган жойларини кезиш, ОТМлар фаолияти билан танишиш, янги дўстлар орттириш билан бандлар. Бир неча кундан сўнг улар учун ўқиш бошланади.


 
Сизда ҳам Украина ОТМларига имтиҳонларсиз кириш истаги пайдо бўлдими?
 
Бунинг йўл жуда осон!
 
Бунда сизга Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради. Бугунгача 400 га яқин йигит-қизлар “Inside-A” таълим марказига ишонч билдирган ҳолда Украина ОТМлари талабалари қаторидан ўрин олдилар.
 
Шу ўринда “Inside-A” таълим маркази Украина ОТМларига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, катта маблағ талаб қилаётган, сўнг Украинада талабаларни ярим йўлда қолдириб кетаётган айрим фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақиради.
 
Талаба бўлиш истагидагилар диққатига: “Inside-A” таълим маркази билан боғланинг ва ўзингиз истаган йўналиш бўйича 7 нуфузли ОТМдан бирини танланг.
 
Юридик йўналиш:
  • Харьков миллий юридик университети.
Тиббиёт йўналиши:
  • Харьков миллий тиббиёт университети;
  • Харьков миллий фармацевтика университети;
  • Украина стоматология тиббиёт академияси;
  • Киривоград миллий тиббиёт университети.
Техника йўналиши:
  • Пётр Василенко номидаги Харьков миллий қишлоқ хўжалиги техника университети;
  • Харьков политехника университети.
Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  • Фуқаролик паспорти нусхаси;
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.
Украина ОТМлари талабаси бўлганларнинг учинчи гуруҳи жорий йилнинг 3 октябрь куни Украинага етиб боради.  
 
Талабалар Харьковга келганидан 5 кун ўтиб, ётоқхонага жойлашдилар. Ётоқхона барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлиб, талабалар бу ерда ўзларини жонажон уйларидагидек ҳис қилишлари, шубҳасиз. Ётоқхонада ошхона ва бепул WiFe мавжуд.
 
Эслатиб ўтамиз, ОТМларда таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади. Рус тилини яхши билмайдиганлар учун бепул махсус курслар ташкил этилган. Истовчилар инглиз тилидаги гуруҳларга бўлиниб ўқишлари ҳам мумкин. Таълим икки семестрга бўлинган. Ўқув йили ўртасида, яъни қишда 14 кунлик, ёзда эса 2 ойлик таътил берилади.
 
Талабалар дарсдан бўш вақтларида ишлашлари, амалиёт ўташлари мумкин. Энг муҳими, олий ўқув юртларини битирганларга халқаро даражадаги диплом берилади.
 
Ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади.
 
Қўшимча маълумот олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлар ва манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 158-уй. Мўлжал: метронинг “Новза” (собиқ “Ҳамза”) бекати.
 
Тел.: +998 (97) 769-6405; +998 (97) 769-6403.
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Гувоҳнома №570367

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!