...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дунё гўзали - 2016” тожи кимга насиб этди?


11:35, 19.12.2016 Олам
 9 665

19 ёшли Дел Вальега тожни “Дунё гўзали - 2015” ғолиби мексикалик Мирея Лалагуна топширди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Дунё гўзали” танловининг бу йилги ғолиби пуэрто-риколик Стефани Дел Валье бўлди.
 
18 декабр куни АҚШ пойтахтида якунланган танловнинг иккинчи ўрнини Доминикан Республикасидан Яритзе Мигелина Рейес Рамирес, учинчи поғонани эса индонезиялик Наташа Маннуэла қўлга киритди. Бу натижаларни ҳакамлар ҳайъати расман эълон қилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
 
19 ёшли Дел Вальега тожни “Дунё гўзали - 2015” ғолиби мексикалик Мирея Лалагуна топширди.
 
Танлов йигирматалиги таркибига Австралия, Бельгия, Бразилия, Венгрия, Гана, Доминикан Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Кения, Хитой, Корея Республикаси, Кука ороллари, Мўғулистон, Пуэрто-Рико, Словакия, АҚШ, Таиланд, Филиппин, Франция ва Япония вакиллари кирди. Ҳаммаси бўлиб 117 нафар қиз танловда иштирок этди.
 
Маълумот ўрнида, “Дунё гўзали” танлови Буюк Британияда Эрик Морли шарофати билан 1951 йилда пайдо бўлган.
Сумбула

Теглар:Дунё гўзали Стефани Дел Валье 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!