“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, Ашхобод сайилгоҳи очилиш маросимига катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Қисқа вақт давомида барпо этилган “Ашхобод сайилгоҳи” Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бермидуҳамедовнинг куни кеча Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида очилган эди. Айни дамда боғ эшикларига қулф солинган.
Маълумотларга қараганда, сайилгоҳга ҳозирча таклифномасиз келган меҳмонлар киритилмаяпти. Сайилгоҳ ушбу боғни бунёд этиш ишларида қатнашган қурилиш ва пудратчи фирмалар, қолаверса, "Akfa" ва "Artel" компанияларининг 15 минг нафардан ортиқ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатмоқда.
“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, Ашхобод сайилгоҳи халқ учун 30 апрель куни ўз эшикларини очади.
Шу куни сайилгоҳда катта тадбир ўтказилиши, очилиш маросимида таниқли кино ва эстрада юлдузлари иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу боғ қурилиш ишларига яқиндагина Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош-қош бўлганди.