...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” етакчиси ва асосчиларидан бири қамоқдан озод қилинди


20:19, 25.10.2018 Олам
 5 921

У Покистонда қамоқда сақланаётганди.

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати етакчиси Мулла Абдул Ғани Биродар Покистондаги қамоқхонадан озод этилди.
 
Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафта Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ал-Тани Покистон бош вазири Имрон Хон ҳамда ташқи ишлар вазири Шаҳ Маҳмуд Қуреши билан учрашганди.
 
Хабарларга кўра, айнан шу учрашувлардан кейин Мулла Биродар озод этилган.


 
Маълумот учун, 50 ёшли  Мулла Биродар 2010 йилда Покистоннинг жанубидаги Карачи шаҳрида ҳибсга олинганди.
 
У 1994 йилда Мулла Умар билан биргаликда “Толибон” ҳаракатининг тузилишида ташаббус кўрстаган. 1996-2001 йиллардаги Афғонистондаги фуқаролар урушида қатнашган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Толибон Мулла Абдул Ғани Биродар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!