...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” Афғонистон билан музокара ўтказмайди. У масалани ким билан ҳал қилишини айтди


12:25, 10.11.2018 Олам
 10 052

Москвадаги конференцияда “Толибон” делегациясига Шер Муҳаммад Аббос Станакзий бошчилик қилган.

Кеча, 9 ноябрь куни Москва шаҳрида Афғонистон масаласи бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда қатор давлат делегациялари билан бирга “Толибон” ҳаракатининг Доха шаҳридаги сиёсий бюросидан ҳам вакиллар қатнашди.
 
Москвадаги конференцияда “Толибон” делегациясига Шер Муҳаммад Аббос Станакзий бошчилик қилган.
 
Ушбу анжуманда Афғонистондан мамлакат Олий тинчлик кенгаши иштирок этди. Афғонистон ТИВ кенгаш Ҳукумат вакили сифатида иштирок этмаётганини айтиб ўтган. Буни кенгаш вакили Эҳсон Тоҳири ҳам тасдиқлаган.


 
Тоҳири конференцияда “Толибон” ва Қобул ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш имкониятини муҳокама қилишини маълум қилган.
 
Анжуман якунидан “Толибон” вакили Шер Муҳаммад Аббос Станакзий журналистларга конференция тўғридан-тўғри музокара ўтказишга бағишланмаганини таъкидлаган.


“Аввало биз амалдаги Ҳукуматни қонуний деб билмаймиз. Шу сабабдан улар билан музокара ўтказмаймиз. Қобул ҳаттоки ушбу конфренцияга расмий вакилини ҳам юбормади. Асосий талабимиз хорижий давлатлар қўшинларини мамлакатдан чиқариш эканини ҳисобга олсак, тинчлик музокараларини америкаликлар билан олиб борамиз”, деган Станакзий.
 
Шу билан бирга толиблар “москва формати”даги конференция  муваффақиятли ўтганини таъкидлаган ва таклиф учун Россияга миннатдорлик билдирган. Бундай учрашувлар сўнггиси бўлмаслигига умид билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам иштирок этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Москва формати Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!