...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Робот 2” фильмида бош ролни ким ижро этганини топа оласизми?


10:51, 24.03.2016 Кино
 4 438

Болливуднинг таниқли актёрини бу ҳолатда туққан онаси ҳам танимаслиги аниқ.

Сиз суратда кўриб турган қўрқинчли, кўриниши кишини даҳшатга солувчи қаҳрамонни актёр Акшай Кумар гавдалантирмоқда. Бу ҳақда “Pinkvilla.com” нашри хабар берди. Суратга қаранг, одамлар актёрнинг ортидан юзида андек қўрқув ва ҳайрат билан қараб туришибди. Балки шунинг ўзи яқин кунларда премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилаётган фильмнинг омадини таъминлаб берар?

Фильмда Акки ролини ўйнаётган Акшайнинг кўриниши узоқ муҳокамалардан сўнг шу ҳолатга келтирилди. Унинг нигоҳидан ғазаб ва қасос олови уфуриб туриши керак эди. Киприклари, кўзларининг ранги, тирноқлари, тишлари, юзидаги доғлар актёрни шунчалар ўзгартириб юбордики, ҳатто, тамошабинлар ҳам уни зўрға таниб олишди. 
Умида Якубова

Теглар:Болливуд Акшай Кумар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 144

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!